Русский Ўзбекча English

Ташқи савдо алоқаларни  сифатли, самарадор транспорт ва логистика хизматлари билан таъминлаш - долзарб вазифа

 

2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг саноат, нефть ва газ, металлургия, кимё, транспорт ва коммуникация, капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларига 4 205.4 млн. АҚШ долл. тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилди. Бу  2018 йилга нисбатан 3,7 баравар зиёд.

Давлат статистика қўмитасинининг маълумотига кўра, 2019 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 42,2 млрд. долл. ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 26,2% ошган.

Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришда транспорт хизматлар сифати ва қиймати алоҳида аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, мамлакат темир йўл магистраллари тез суръатларда электрлаштирилмоқда. Автомобиль йўллар ва темир йўл магистралларининг узунлиги бўйича Ўзбекистон жаҳоннинг 30 илғор давлатлар сафидан ўрин эгаллаган.

Ўзбекистон Республикаси Шимол ва Шимолий-Шарқда – Қозоғистон, Шарқ ва Жанубий-Шарқда – Тожикистон ва Қирғизистон, Ғарбда ва Жанубий-Ғарбда – Туркманистон ва Жанубда – Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош.

Истиқболли ташқи бозорларга ва халқаро денгиз коммуникацияларига экспорт маҳсулотларни ташиш учун Ўзбекистон тадбиркорлари, йўналишдан қатъий назар, камида икки мамлакат ҳудудини кесиб ўтишлари лозим. Мазкур ҳолат экспорт маҳсулотлар нархида транспорт харажатлари улушини ривожланган давлатларнинг мазкур кўрсаткичига нисбатан 2-3 баробар ошишига олиб келади. Чегара ва божхона пунктларидан ўтиш учун умумий ташиш вақтининг қарийб 30% сарфланади. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар экспортни ривожланишига салбий таъсир кўрсатади, импорт қилинаётган товарлар, шу жумладан, хом ашё маҳсулотларни қимматлашувига олиб келади.

Бу эса транспорт, логистика, йўл ва коммуникация соҳалари салоҳиятини мустаҳкамлаш суръати мамлакат ишлаб чиқариш қуввати ва экспорт салоҳиятини юксалиш суръатидан юқори бўлишини талаб этади.

2016 – 2020 й.й мазкур вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 фармон ва қарорлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон фармонига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

- самарали транспорт йўлакларини шакллантириш;

- экспорт маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш географиясини диверсификация қилиш;

- замонавий логистика тармоқларини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарорида вазирликка қуйидаги вазифалар юклатилган:

- ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш;

- транзит салоҳияти даражасини ошириш;

- логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш;

- экспорт маршрутларини диверсификация қилиш;

- манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда транспорт, транспорт алоқалари ва халқаро логистика соҳасида ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

- хорижий мамлакатлар билан транспорт ва логистика йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- транспорт-коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникациясига интеграциялаштириш;

- янги транспорт йўналишларини (йўлакларини) кўпайтириш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит орқали ўтадиган хавфли юклар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий ускуналар, ҳарбий мулклар, портловчи моддалар ва маҳсулотларни ўтказиш бўйича хулоса бериш.

2017-2020й.й. мамлакатнинг транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, темир йўл транспортини модернизация қилиш, ҳаво ва автомобиль транспортида ташиш қувватини юксалтиришга қаратилган   ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасини Тинч океани ва Узоқ Шарқ мамлакатлари билан узвий боғловчи “Хитой – Марказий Осиё – Жанубий Кавказ – Туркия” мультимодаль транспорт коридори ташкил этилди.

- “Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия – Туркия”;

- “Ўзбекистон – Қозоғистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия”;

- “Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия”;

-“Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” каби янги транспорт коридорлари бўйлаб юк ташишлар йўлга қўйилди.

Латвия, Литва, Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Эрон ва Хитой денгиз портларидан фойдаланиш ишлари жадаллашди.

Ташқи савдо юкларини, хусусан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини хорижий бозорларга ташишда “Зангори йўлак”, “Бир дарча”, “Бир тўхтов” ва бошқа механизмлар йўлга қўйилди.

Мамлакатни иқтисодий ўсиш ҳудудларида 8 замонавий халқаро логистика марказлари ташкил этилди. Халқаро юк ташишларда иштирок этиш имкониятига эга автотранспорт воситалар сони уч баробарга юксалди. Бу эса экспортчилар учун янги имкониятлар яратади.

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги 5 616 усти ёпиқ вагонлар, 1 055 рефрижератор ва 274 термос вагонлар халқаро юк ташишларга жалб этилган. Экспорт маҳсулотларни хорижга ташишда темир йўл ва автомобиль транспорти орасида рақобат муҳити кучайди.

 “Uzbekiston Airways» АЖ самолётлар парки модернизация этилмоқда. Бир қатор халқаро аэропортларда “Очиқ осмон” ва “5 ҳаво эркинлиги” жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги
ПҚ-4337-сон “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2020 йил 7-майдаги ПҚ-4707-сон “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорларига мувофиқ бир қатор маҳсулотларни хорижий бозорларга ташиш билан боғлиқ харажатларини бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш бўйича тизим шакллантирилди.

Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи Республика Комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги 3257-сон “Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ 68 турдаги экспорт маҳсулотларини темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50%гача компенсация қилиш тартиби тасдиқланиди.

 

 

Экспорт ва импорт юкларини ташиш билан боғлиқ масалалар бўйича қўйидаги адресларга мурожаат этиш мумкин

 

  1. I. Темир йўл транспорти

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Телефон: (+998 71) 237-98-17 (41-817),

237-97-67 (41-767), 238-89-60 (48-960)

Веб-сайти: https://www.railway.uz/ru/uslugi/gruzovye_perevozki/158/

Эл.манзил: mm@uzrailway.uz

Манзил:Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 7-уй.

 

“Ўзтемирйўлэкспедиция” УК

Телефон: (+99871) 238 8417,

238 8407, 238 8866,

238 8752, 238 8811;

Манзил:Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 7-уй.

 

“O‘ztemiryo‘lkonteyner” AJ

Телефон: (+99878) 148 3778

Веб-сайти: https://www.utk.uz

Эл.манзил: info@utk.uz

Манзил:Тошкент шаҳар, Фарғона йўли кўчаси, 11/13-уй.

 

  1. Ҳаво транспорти

 

“Uzbekiston Airways” АЖ

Телефон: (+998 78) 140-20-93/94/95

Веб-сайт: https://corp.uzairways.com/uz/yuk-tashish-qoidalari

Эл.манзил: cargo@uzairways.com

Манзил: Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 41-уй

 

“Uzbekistan Airports” АЖ

Телефон: (+998 78) 140-28-26, 140-28-21

Юкларни бронлаш учун: (+998 78) 140-28-25

Веб-сайт: corp.uzairways.com/ru/uslugi-po-perevozke-gruzov-i-pochty

Эл.манзил: sopgp@uzbairports.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Қумариқ кўчаси, 13-уй

 

III. Автомобиль транспорти

 

“Халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси”

Телефон: (+99871) 273-03-13, 273-97-75

Веб-сайти: www.aircuz.uz

Эл.манзил: aircuz@ars.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 44-уй.

 

  1. IV.Юк ва йўловчилар ташиш

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Телефон: (+998 71) 202-22-55, 241-72-01

Веб-сайти: www.mintrans.uz

Эл.манзил: info@mintrans.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй.

 

V.Хорижда мамлакатимиз компанияларини юк ва пассажир ташиш фаолияти билан боғлиқ  масалалар

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Телефон: (+99871) 233 4501, 233 6946, 233 2828

Веб-сайти: www.mfa.uz

Эл.манзил: info@mfa.uz, consul@mfa.uz, murojaat@mfa.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 3-уй.

 

  1. VI.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги ҳузуридаги Экспортни ривожлантириш агентлиги

Телефон: (+99871) 252-42-18

Веб-сайти: www.epauzb.uz

Эл.манзил: logistika@epauzb.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси,34A-уй.

 

VII. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Телефон: (+99871) 238-50-32/35

Веб-сайти: www.mift.uz

Эл.манзил: info@mift.uz, mf85@mift.uz, mf86@mift.uz, mf87@mift.uz, mf96@mift.uz

Манзил: Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 1-уй.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech