Русский Ўзбекча English

Корея Эксимбанки: Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Кореянинг Эксимбанки ваколатхонаси раҳбари Чо Ин-Гю билан учрашув ўтказди.

Унда “Tashkent Pharma Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш (1-босқич)”, Миллий саратон маркази ва Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт клиникасини қуриш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳаларни жорий этилишини тезлаштириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.

Томонлар, шунингдек, 2021 йил учун устувор ташаббусларга, жумладан, “Умумтаълим мактабларини кимё, физика, биология фанлари бўйича лаборатория тўпламлари билан жиҳозлаш ва халқ таълими соҳасида АКТ модернизация қилиш”, “Tashkent Pharma Парк” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш (2-босқич)”, “Тиббиёт ОТМни қуриш” лойиҳаларига оид навбатдаги қадамларни муҳокама қилди.

Маълумот учун: бугунги кунга келиб, «EDCF» Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида Республикада умумий қиймати 296,5 миллион долларга тенг бўлган 8 та лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирги вақтда 608 миллион долларлик 6 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган янги лойиҳалардан ташкил топган 2021-2023 йилларга мўлжалланган Ривожланиш дастурини амалга ошириш Битими имзоланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech