Русский Ўзбекча English

БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшерикли траст жамғармаси (ИХКШТЖ) Маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Тадбирда хорижий давлатлар, шунингдек уларнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари, БМТ агентликлари, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари, нодавлат ташкилотлар, шунингдек, 30 дан ортиқ мамлакатлардан фуқаролик жамияти институтларининг 120дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.

Қўмита йиғилиши ИХКШТЖнинг Техник котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Оролбўйи минтақасида кредит ва грант лойиҳаларини амалга оширувчи ёки кўриб чиқувчи барча донор ва манфаатдор томонларни ўз ичига олган Маслаҳат қўмитаси ИХКШТЖ бошқарув тузилмасининг расмий қисми ҳисобланади ва самарали стратегик мулоқот, биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва Жамғарма фаолиятининг операцион, дастурий ва молиявий жиҳатларини мувофиқлаштириш учун ягона интеграциялашган ҳамкор платформа  вазифасини бажаради. Бундан ташқари, Қўмита вазифаларига донорлик маблағларининг самарали тақсимланишини таъминлаш ва синергетик таъсирни таъминлаш орқали: “Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” концепциясини амалга ошириш киради.

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва ИХКШТЖ Бошқарув қўмитаси ҳамраиси Х.Фрейзер йиғилишни очар экан, “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти икки томонлама шериклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ривожланиш бўйича шериклар барқарор ривожланиш йўлида кучларни бирлаштиришга содиқ эканлигини таъкидлади. Ушбу йўл Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг далилларга асосланган Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш учун инвестицияларга тизимли ёндашувни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарашларига тўғри келади” дея эътироф этди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳам иштирок этди ва ўз нутқида БМТ, халқаро тараққиёт агентликлари, донор мамлакатлар ва молия институтларига Ўзбекистон ҳукуматининг тараққиёт ташаббусларини доимий қўллаб-қувватлаётгани ва хусусан, Оролбўйи минтақасини ижтимоий – иқтисодий ва экологик соғломлаштириш жараёнида ёрдам кўрсатаётгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, улар минтақада барқарорликни таъминлаш учун Республика ҳукумати ва тараққиёт ҳамкорларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича мувофиқлаштирувчи фаолиятни такомиллаштириш учун инклюзив, шаффоф ва самарали механизмни қўллаш зарурлигини таъкидладилар.

Мазкур мақсадларга эришиш учун Маслаҳат қўмитаси аъзолари иштирокида техник даражадаги ишчи гуруҳларни ташкил этиш таклиф этилди. Маълумотлар ва баҳолаш бўйича биринчи ишчи гуруҳ инвестициялар ва лойиҳалар портфелини таҳлил қилиш учун маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш билан шуғулланади. Барқарор инвестициялар бўйича иккинчи ишчи гуруҳ Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича тизимли, инновацион ёндашувни амалга оширади ва бунда Ўзбекистондаги барқарор ривожланиш ва камбағалликни камайтириш стратегияларига ҳамда бошқа миллий ва минтақавий ривожланиш устуворликларига таянади. Техник гуруҳ эса Оролбўйи минтақасидаги вазият тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардорлигини оширишга, шунингдек тизимли ёндашув ва қўшма ташаббусларнинг натижаларини кенг ёритишга ҳисса қўшади.

Учрашув давомида Корея, Япония, Исроил, Буюк Британия ва Кувайтдан келган хорижий миссия ва делегациялар вакиллари БМТ билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган барқарор ривожланиш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси, шунингдек, фуқаролик жамияти ташкилотлари ўз ичига қамраб олган донорлар жамоаси ёшлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш соҳасида минтақанинг жадал ривожланиши учун кўптомонлама шерикликни мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди. Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари мавжуд лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТ билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда Маслаҳат қўмитаси фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдирди.

Тадбир якунида амалга оширилаётган дастур ва ташаббусларни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, лойиҳаларнинг техник жиҳатларини муҳокама қилиш, жорий мақсад ва вазифаларни белгилаш ва қўмита аъзоларининг конструктив мулоҳазаларини олиш мақсадида Маслаҳат қўмитасининг йиғилишларини мунтазам равишда ҳар йили камида икки марта ўтказишга қарор қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech