Русский Ўзбекча English

Брюсселда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича 9-тур музокаралари бошланди.

27 сентябрь куни Брюсселда (Белгия) инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов бошчилигидаги ҳамда асосий вазирлик ва идоралар вакиллари ва экспертларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) лойиҳаси бўйича музокараларининг 9-раундини бошлади.

Кейинги беш кун давомида ўзбекистонлик ва европалик мутахассислар КШҲТБ лойиҳаси матнини муҳокама қиладилар. Унинг устида ишлаш 2019 йилда бошланган. Шу давр мобайнида Тошкент ва Брюсселда музокараларнинг 8 раунди шунингдек, Битим матнини муҳокама қилиш юзасидан экспертларнинг бир қатор учрашувлари ўтказилди.

КШҲТБ Европа Иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш, Европа инвестицияларини шунингдек, интеллектуал мулк, капитал ҳаракати, техник, санитар ва фитосанитар жиҳатдан тартибга солиш ҳамда бошқа соҳаларда Европа тажрибасини жалб қилиш воситаларидан бири ҳисобланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech