O'zbekcha Русский Ўзбекча English

Хоразм вилоятининг ОАВ ва блогерлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Хоразм вилояти блогерлари ва мустақил журналистлари билан учрашув ўтказди.

Унинг давомида тадбиркорлар фаолиятида дуч келинаётган долзарб масалалар, шунингдек, вилоятда инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик муҳитини юксалтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. ОАВ вакиллари ва блогерлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Энг қизиқарли ғоялар амалиётга татбиқ этиш учун қабул қилинди ва масъул раҳбарларга ўрганиш ҳамда жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш учун топширилди.

Аниқланган муаммолар ҳам назоратга олинди. Уларни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Учрашув якунида долзарб мавзу ва масалалар бўйича мунтазам мулоқот ва фикр алмашишни давом эттириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг журналистлар ва блогерлар билан ўзаро ҳамкорлигига йўналтирилган доимий фаолият юритувчи платформани ташкил этиш истиқболлари қайд этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech