Русский Ўзбекча English

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоаси Уктам Пардаевич Умурзаковнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, Республика Олий таълим кенгаши раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Уктам Пардаевич Умурзаков оламдан ўтди.

Атоқли олим, илм-фаннинг таниқли ташкилотчиси, тажрибали мураббий Уктам Пардаевич бутун ҳаётини илмий фаолиятга, ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга бағишлади, ўнлаб шогирдларни тарбиялади, монография ва илмий мақолаларнинг ноёб кутубхонасини қолдирди.

Ушбу қайғули кунда Уктам Пардаевичнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Бу бетакрор инсоннинг ёрқин хотираси қалбимизда яшайди, унинг номи эса халқаро илмий ҳамжамияти тарихида абадий қолади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech