Русский Ўзбекча English

Корея Республикаси билан Эркин савдо тўғрисида Битим лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисида Битим лойиҳаси юзасидан навбатдаги сессиялараро музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг Эркин савдо битимлари бўйича Бош директори Янг Ги Ук иштирок этди.

Томонлар Битим лойиҳасини кўриб чиқдилар ҳамда айрим товарларга қўлланаладиган тариф чекловларини соддалаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган 1-тур музокаралар якунида ҳужжат лойиҳасини келишиш жараёнида эришилган сезиларли ютуқлар шунингдек, икки мамлакат экспертларининг юқори профессионаллиги қайд этилди.

Мулоқот якунида яқин келажакда амалий натижаларга эришиш мақсадида музокараларни жадаллаштиришга келишилди. Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида музокара жараёни ҳамда тегишли ишлар доирасида ўтказиладиган тадбирлар жадвали белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech