Русский Ўзбекча English

"Росконгресс" жамғармаси билан ҳамкорлик келишуви имзоланди

Жорий йилнинг 20 сентябр куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков ва "Росконгресс" жамғармаси директори А. Стуглев ўртасида Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий, маданий гуманитар ва маънавий-маърифий соҳаларда халқаро тадбирларни потенциал инвесторларни жалб қилган ҳолда биргаликда юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Шунингдек, келишув республиканинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва маҳаллий ҳамда хорижий ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида яқин ҳамкорликни кўзда тутади.

Битим доирасида умумий мақсад ва вазифаларни амалий равишда амалга ошириш учун бир қатор чора-тадбирларни кўзда тутадиган "Йўл харитаси" ни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech